Home » Мақалалар » Ҳаёт- бу оқар дунё

Ҳаёт- бу оқар дунё

Ҳаёт- бу оқар дунё

Ҳаёт чексиз ва бепоён уммондир. Зеро, бу дунёга келган ҳар бир инсон ўз олдига бир мақсад қўйиши табиийдир. Шу мақсадини амалга ошириш ниятида меҳнат қилади, оила қуради, ёру дўст орттиради, режа тузади; орзу-режаси амалга ошса, қувонади, амалга ошмаса, хафа бўлади. Бу ҳаётда кимдир тўкин-сочин ва роҳат-фароғатда яшашни ўзига катта бахт деб билиб, шунга интилиб умр ўтказади. Яна кимдир шон-шуҳрат қозониб, одамларни ўзига ром этишни истайди. Яна кимдир қандайдир ҳою ҳаваслар қулига айланиб, шуни деб қимматли умрини бой беради. Умрни халқимиз оқар дарёга қиёслайди. Чунки, ҳаёт тўхтовсиздир. Биз вақтнинг қадрига етишликда унинг ҳар бир дақиқасидан унумли ва оқилона фойдаланишимиз даркор. Бир маротаба берилган бу умрдан ўзининг кимлигини англамоқчи бўлган ҳар бир одам, бу дунёнинг яралиши, инсон тақдири ва келажакда уни нималар кутиб тургани хусусида ўйламасдан иложи йўқ. Бунинг учун,ёшларимиз мактаб даврида билим ва тарбияни пухта эгаллаб, ҳаёт ҳамда тақдирни ўз қўлларимиз билан яратишимиз зарур эканлигини англаб етишлари даркор.
Инсон ҳаёти “вақт” деган қудратли кучга бўйсунади. “Вақтинг кетди, бахтинг кетди” деб бекор айтилмаган. Ёшларимиз вақтдан унумли фойдалансалар, билимни олиш билан ақлни чархласалар,ҳаётни унумли ўтказишлари мумкин бўлади.
Ўз ҳаётингизни-умрингизни бекор ўтказманг, азиз фарзандлар, ёшлар! Ҳар кунингиз ғанимат эканлигини унутманг!

 

                                             Адхамова Шахназа Ашурметовна,
Ақбой қишлоғи Каримбаев кўчаси 3”
№28 Ақбай умумий ўрта мактабининг ўзбек тили ва
адабиёти ўқитувчиси
Жанубий Қозоғистон вилояти Сайрам тумани.

Сіз не дейсіз оқырман?

Е-мэйлыңыз жарияланбайды.