Home » Ашық сабақтар » Ҳамиша қалбимиздасиз Қодирий бобом”

Ҳамиша қалбимиздасиз Қодирий бобом”

                                                              

                                                                           Ҳамиша қалбимиздасиз Қодирий бобом”

 

                                                                

 

                                                               

     124 ёшга кирибди Қодирий бобом
“Ўтган кунлар” ўтди, лек унитилмас.
44 ёшда кетди, ул азиз бобом
Бизла бирга руҳи, бизни тарк этмас.
Ўзбек раманчилигига асос солган адибАбдулла Қодирий 1894 йилнинг 10 апрелида Тошкент шаҳридаги ўртаҳол оилалардан бирида дунёга   келган.
Қодирий ўз даврининг мактаб ва мадрасаларида мунтазам ўқиш имконига эга бўлмаса-да, илмга чанқоқлиги ва тиришқоқлиги туфайли замонасининг энг билимдон кишилардан бирига айланди. Шарқнинг ёруғ юлдузи ўзбек халқининг асл фарзанди, улуғ инсон, ўзбек раманчилик мактабининг асосчиси Абдулла Қодирий биз ва фарзандларимиз, невара ва чевараларимизнинг маънавий дунёсини бойитиб, адабиёт осмонида то абад порлайверади. Зеро истеъдод ҳеч қачон эскирмайди, юлдузлар мангу ёнади! Адабиёт дарсларимизни Қодирий ижодисиз тасаввур қилиш қийин.Буюк шахснинг одоб-андиша, ҳалқимиз феъл-атвори, урф-одатига хос ифода ва тасвирлари анча асарлардан буён авлодларнинг қалбидан жой олиб, қизиқтириб, уларнинг муҳаббатини қозониб келмоқда.Айниқса, Отабек ва Кумушбиби, Анвар ва Раъно тимсоллари маънавиятимизнинг бир кўриниши мисоли гўё. Абдулла Қодирийнинг бадиий ижод соҳасидаги энг катта хизмати шундаки, у буюк талант соҳиби сифатида ўзбек адабиётида биринчи бўлиб роман жанрига асос солди. Адибни барчамиз ҳамиша устозимиз деб биламиз. Бу йил Абдулла Қодирийнинг 124 йиллиги кенг нишонланмоқда. Шу мақсадда 10 синф ўқувчилари билан биргаликда “Хамиша қалбимиздасиз Қодирий бобом ” мавзусида хотира кечаси ўтказилди. Қуйида ушбу кечанинг сенарийсини хукмингизга хавола этамиз.

Бошловчи: Менинг азиз бобом, Қодирий бобом,

Бизлар унутмаймиз сизни ҳеч қачон

Сизга тухмат тошин отган

“Меҳробдан чиққан чаён”

Ёлғон тухматларни олдингиз илиб

Мардларча турдингиз, лек доим кулиб

Дедингиз. Мард бўлиб ўлганим афзал

Ўз халқимни сотиб юргандан тирик

Русийлар зулмидан чекди кўп азоб

Хоинлар дастидан бўлди кўп хароб

“Ватан душмани” тамғасин осиб бўйнига

Миллатчи деган тухматдан бўлди ҳам хароб

Менинг азиз бобом Абдулла бобом

Халқи чун қилганди жонини қурбон

Хоин эмасди у хоин бўлмаган

Миллати чун фидо қилди жон

Умр ўтаверар оқар сув каби

Сузиб кетаверар вақтнинг елкани

Лек фақат дунёда қолар яхши ном

Халқингни, юртингни ўйласанг ишон.

 

Ўқувчи: Тушимга киради Қодирий бобом.

Бемадор, бемажол, беҳол беором,

Эгнига эски бир тўн кийиб олган,

Шинелдир балки у, кимдандир қолган.
Сахна кўриниш: “А.Қодирий ўз боғида”
Автор:Абдулла Қодирий ўз боғида дехқончилик билан банд. Шу вақт Сотти Хусайн касбдоши кириб келади.
Сотти Хусайн: Хормасинлар, хормасинлар Жулқунбой. Бу дейман деҳқончиликка иштиёқ уйғониб қолиптиларми дейманда-а?
Жулқунбой: Келинг келинг ака.Бошида бой оилада туғилдимми ёки камбағал оиладами албатта билмадим. Аммо ёшим 7-8 га еткач қорним ошқа тўймоғонидан, устум тузукроқ кийим кўрмағонидан билдимки беш жоннинг томоғи фақат 80 ёшлиқ бир чол отамнинг меҳнати шу боғнинг ёзда етиштириб бера олган хосилидан келар экан.

 

 Сотти Хусайн: Бу дейман иморатни ҳам қайиллатган экансизми, оддий қаламкашнинг қалам ҳаққига шундай иморат тиклаш мумкин эмасдир-ов.
Жулқунбой(А.Қодирий) Устачилик ҳам қўлимдан келадир. Имконим етганича ҳалол касбим ила тиклаганман. Қани уйга киринг,бир пиёла чойимиз бор.
Сотти Хусайн: Йўқ рахмат. Бу дарахтларингиз мева бергунича сиз борми-йўқсизми ҳадеб уринавермай одамларга қўшилиб туринг бой.
Жулқунбой(А.Қодирий): Нега унақа дейсиз? Яхши ният-ярим мол. Биз мевасидан таътимасак, келгуси овлод бор. Кимдир шу боғда хордиқ чиқариб бизнинг руҳимизга бир калима қурхон ўқиса шунинг ўзи кифоя.
Сотти Хусайн:Ҳимм шундай денг. Хурофатга берилгансиз бой охирини ўйланг. Хўп мен борай.
Жулқунбой (А.Қодирий):Хайр яхши боринг.
Бошловчи:

Ўлган ўлди-кетди.

Ҳеч ким қайтмайди.

Нега? Нима учун?

Бу ҳам муаммо

Тарих соқов кампир,

Дардин айтмайди.

Айтолмас:

Унитиб ҳам бўлмас аммо,

Мана: Қодирийни қилишар сўроқ

“Ўтган кун” деган шеър сизникими?

Афсуски, Абдулла Қодирий ижоди кучга тўлган, маҳорат чўққисини эгаллаган бир пайтда фожеага йўлиқди. Адиб дилида пишириб юрган ажойиб асарларини қоғозга туширишга улгурмай, адолатсизликнинг қурбони бўлди.
Ҳайриятки, хақ кечикиб бўлсада, ўз ўрнида қарор топди,халқимизнинг асл фарзанди тўлиқ оқланди, асарлари халққа қайтарилди, номи адабийлаштирилди.
Сахна кўриниш: “Қамоқхонадаги ҳаёт”
А.Қодирий учун қамоқхонада энг тансиқ нарса қоғоз эди. У ҳамма жойдан фақат қоғоз қидирарди. Бир дақиқа сайрга олиб чиқишса деворлар тагида сарғайиб,ғижим бўлиб ётган бир парча қоғоз топиб олиб боши осмонда, яна зах хонага қайтарди. Тергов пайти ҳам илинжи шу, овқат пайти ҳам.

Ана шундай минг машаққатлар билан йиққан қоғозлари бир куни қўлёзмага айланди. Энди уни нима қилиб бўлса ҳам ташқарига, одамларга етказиш зарур эди. Лекин қандай қилиб?

У турма бошлиғига мурожаат қилди. Мени қабул қилишингизни сўрайман, деб қайта-қайта сўрайверди. Нихоят бошлиқ зерикди.

Қаҳратон қиш кунларининг бирида бошлиқ иссиқ печка олдида оёқларини чалиштириб ўтириб унинг арзини тинглади.

А.Қодирий: Сиздан ўтиниб сўрайман.Шу қўлёзмани одамлар ўқисин мен кейинроқ оқланиб кетсам ёки…

Турма бошлиғи: Буёққа бер. Хммм, одамлар ўқисин денг?.
 Автор: Соддадил адиб унга қўлёзмаларини узатди.Бошлиқ қўлёзмаларни олиб гуриллаб ёниб турган печкага ташлаб юборди.Еру замин адибнинг кўз ўнггида чирпарак бўлиб айланди гўё .У кўзларини гуриллаб ёнаётган қўлёзмаларидан ололмай хушидан кетди…

У яна ўша зах ва қоронғи хонасида ўзига келди.

А.Қодирий: Бу аблахни олдига мени ким олиб борди? Шу оёқларимми мен уларни хозироқ кесиб ташлайман.Наҳот шунча хўрликларни кўриб ҳам кўзим очилмади .

Автор: У даст ўрнидан туриб,югуриб бориб зарб билан бошини деворга ураверди, ураверди.

(Мунгли куй садоси янграйди)

Хотирамнинг қаър-қарида тарих

Доим сўзлаб турар эзгин хикоя.

Тутқун қуш сингари қолурман ғариб,

Руҳимга булутлар ташлайдир соя.

Видиолавҳа: Хабибулла Қодирий “ Отам ҳақида ”

Сахна кўриниш:

Қодирийнинг уйи тинтув қилиниб қўлёзмалари билан ушланди ва Қодирий қўлига кишан солиб олиб кетди.

Терговда:

-Ёзувчи Жулқунбой “Ўтган кунлар” асари сизникими?

Жулкунбой: -Ҳа менинг асарим.

Терговчи:-Сиз унда совет тузумига қарши ташвиқод юргазгансиз. Очиқ ошкора совет тузумига қарши чиққансиз.

Жулқунбой: —Йўқ ундай ҳаёл менда йўқдур. Мен рус империясини хурмат қиламан.

Терговчи: —Унда жавоб беринг. Романингиздаги менимча ўриснинг биздан юқорилиги унинг иттифоқида бўлса керак.

Жулқунбой: —Йўқ жаноби олийлари. Сиз сиёсатга бурманг. Мен тўғрилик орқасида бош кетса-да их дейдирган йигит эмасман.

Терговчи: —Ёзувчи Жулқунбой сизнинг хатти –харакатларингиз,ёзган роман ва қўлёзмаларингиз сиёсий жихатдан хато деб топилиб, бунинг учун сизга лойиқ бўлган жазосини тайинлаймиз.

Ўзбек халқининг забардаст фарзанди, буюк адиб Абдулла Қодирий 44 ёшида суд хукмисиз, нохақ босилган тамға туфайли отиб ўлдирилади.Бу ўша давр сиёсати эди.

     “Ўтган кунлардан” садо

Отабек: Халқим, сенга айтар сўзим, қулоқ сол дил амрига,

Кеч бўлмасин, ета олгин, Қодирийлар қадрига.

Биз ҳаммамиз, Яссавийнинг,Қодирийнинг урпоғи,

Бунга гувоҳ ҳам ҳамроҳдир, қадим Сайрам тупроғи.

 Кумуш: Мен ким ўша Кумушбегим, қисматимга қул бўлдим.

Отабекнинг қўлидамас, қабридаги гул бўлдим.

Минг йилларки, ҳар оқибат, суянади сабабга,

“Ўтган кунлар” ўтди, қўйинг гина қилманг Зайнабга.

 

 

                                                             Шахназа Адхамова,
Сайрам туманы,
Ақбой қишлогидаги
№28 Акбай умумий ўрта мактабинг
ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси,
Жанубий Қозогистон вилояти,

 

Сіз не дейсіз оқырман?

Е-мэйлыңыз жарияланбайды.