Ўзбек мумтоз адабиётининг буюк намаёндаси,
шох ва шоир,жамоат арбоби
Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг
535 йиллигига бағишланган саҳналаштирилган
очик дарс режаси
Дарснинг мақсади: Аждодларимиз меросидан ўрин олган З.М.Бобур ҳаётива ижоди билан таништириш. Ўкувчилар қалбида шоир ҳақида маълумотлар сақлаш ва Бобур ижодининг қирраларидан баҳраманд этиш.
Асосий идея: Ватанпарварлик, меҳр –оқибат каби нодир инсоний туйғуларни шакллантириш , теран фикрлаб уни ёқлай билишга ва юксак муомала маданиятига ўргатиш.Ўқувчиларда олий инсоний фазилатларни шакллантириш.
Кутилган натижа: Ўқувчилар мустақил изланишлари натижасида шох ва шоир хақида кўплаб маълумотларга эга бўлишади ва уларнинг қалбида аждодлар меросига ҳурмат хисси шакилланади.
Дарс жиҳози: Шоир портрети ,ҳаёти ва ижодига ишланган буклетлар плакатлар,видеолавҳа ,тарқатма материаллар ва саҳна учун анжомлар
Дарс усули: ноанънавий саҳналаштирилган дарс
Бошқа фанлар билан боғланиши: тарих, география, драматургия
Дарснинг бориши:
а) Синфда бирлик ва аҳиллик шароитини ташкиллаштириш учун:
«Шодлик давраси” Ўқувчилар бир –бирларига яхши тилаклар айтишади
б) Ўқувчиларни гуруҳларга бўлиш ва дарсга тайёргарлигини аниқлаш. Уй вазифасини сўраш
в) Янги мавзу .
Ўқувчиларга олдиндан З.М.Бобур ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумотлар йиғиб, Бобур ҳаётидан олинган саҳна кўринишлар тайёрлашга топширилган. Шу асосида дарс ташкил қилинади. Шартлар асосида ўқувчилар баҳоланади.
Синфни икки гуруҳга бўлиш, дарснинг шарти ва мазмуни билан таништириш. Ўқувчилар ўз гуруҳ номларини ва шиорларини айтишади.
1-гуруҳ: Билимдонлар
2-гуруҳ: Донолар
Ўтган дарснинг мазмунини эсга тушуриш учун саволлр :
Шарлар ичига яширинган саволларга ҳар иккала гуруҳ ўқувчилари жавоб беришади.
1-гуруҳ
Бобур кандай тилларда эркин ижод этган.
2-гурух
Бобурнома кандай асар
1-гуруҳ
Мемуар сўзи кандай маънони англатади? Мемуар асарларни айтинг.
2 -гуруҳ
Бобур биринчи девонини қачон, каерда тузди?
1-гуруҳ
Бобурнома асарида қандай алифбо яратган?
2-гуруҳ
Бобур қандай асарлар ёзган?
1-гуруҳ
Бобур қачон ва қаерда вафот этади?
2-гуруҳ
1529 йилда яратилган девонлари қандай аталган? (Қобул девони,Ҳинд девони)
1-гуруҳ
Бобур Самарқандни иккинчи марта қачон эгаллади?
2-гуруҳ
Шайбонийхон Андижонни қачон забт этди?
Янги мавзу :
Шоир хаёти ва ижодига тайёрланган видео лавҳа намойиш этилади ва муоммоли савол: Видеолавҳада нима хақида ҳикоя қилиняпти?
Гуруҳлар орасида диспут
Рақамлар назорати ўйини : Бу ўйинда ҳар иккала гуруҳ харфларни жой-жойига тўғри кўйишса Бобурнинг «Бобурнома» асари келиб чиқади.
Гуруҳлар асар хақида айтиб ўтишади
Навбатдаги топшириқ: гуруҳларга уйга вазифа сифатида берилган сахна кўриниши ни намойиш этишади.
1-гуруҳ «Шоир изтироблари» мавзусида тайёрлаган саҳна кўриниши
Автор:
Андижон хокими Умаршайх Мирзо Темурбекка авлод эди. 1494 йил фалокат юз бериб,Ахси кўрғонда, жар ёқасида турган Умаршайх Мирзо хобхона-ю хосхонаси билан бирга жарга кулаб, ҳалок бўлади.Умаршайх Мирзо вафотидан кейин ,
Умар Шайх оиласининг тўнғич фарзанди Хонзодабегим қиз бўлганлиги учун тахтга оиласининг тўнғич ўғли Бобур Мирзо ўтиради. Бобур тахтга ўтиргач кўплаб мувофақиятларни қўлга киритди. Самарқандни уч бор қўлга киритиб уч бор ташлаб чиқди.Самарқандни ўраб олган Шойбонийхон Бобурга элчи юборди. Элчи Шайбонийхоннинг талабини уларга етказди.Талабига кўра Хонзодабегим Шайбонийхонга турмишга чиқиши,шундай бўлган тақдирдагина Бобур соғ-омон пайтахтдан чиқиб кетиш мумкинлиги айтилди.Бобур бунга асло кўнмасди. Чунки Хонзодабегимнинг кўнгли бошқа ёрда эканлигини Бобур яхши биларди.
Хонзодабегим – Юлдашбекова Фаризод
Мен ушбу ишни килмоғим жоиз. Шундагина мен учун жондан азиз бўлган иним Бобурнинг ҳаёти омон қолур. Аммо ,сизларга ўтинчим саройдан чиқиб Шайбонийхон ҳузурига кетаётганим хозирча хеч ким билмасин. Бу менинг сизларга охирги буйруғимдир!
Автор: Ирискулова Динора
Хонзодабегим Бобур Мирзо учун ўз ҳаётини темурийлар сулоласининг душмани бўлган Шайбонийхон қўлига топширди.
Хизматчи: Умарова Муниса
Шохим бир қошиқ қонимдан кечсангиз айтадурмен.
Бобур: Махкамбаев Ихтиёр
Яна не гап?
Хизматчи: Хонзодабегим ўз ихтиёри билан Шайбонийхон хузурига кетдилар.
Бобур: Э вох чархи фалак менинг бошимғақай кунларни солмокда? Хонзодабегимни у золимдан мудофа қилолмадим.
Чархнинг мен кўрмаган жабру жафоси қолдиму?
Хаста кўнглум чекмаган дарду балоси колдиму?
Мени хор этти-ю қилди муддайни парвариш
Дахри дунгпарварнинг ўзга муддаоси қолдиму?
Автор:
Бобурдан омад юз ўгирди. Самарқандни эгаллагач қизли бўлган Бобур фахр билан қизига Фахринсо деб исм қўйган эди. Фахринсонинг умри қисқа экан чақалоқ нобуд бўлади. Самарқанд ҳам қўлдан кетади. Доимо хазратим деб мурожат этувчи Ойшабегимнинг ҳам муомаласи ўзгариб колди.
Ойшабегим: Юсантаева Азиза
Бегим менинг жавобимни беринг.Доимо сарсон саргардон бўлиб юришлик жонимга тегди. Бир жойда мухим турганимни эслолмасмен.Доим сарсонлик жавобимни беринг.
Бобур: Нечун ундок деюрсиз? Мен сизга жавоб бермасмен.
Ойшабегим: Рухсат бермасангиз ҳам кетадурмен. Дилрободан келди махзун кўнглимни ғазали ўқилади.
Автор: Ирискулова Динора
Ойшабегим Бобурни тушунолмади. Ундан омад юз ўгирганда,Ойшабегим ҳам юз ўгирди. Хонзодабегим эса ўз ҳаётини эмас, укаси Бобурнинг ҳаётини кўпрок ўйлади.
Бу вокеалар шоир табиат Бобурнинг нозик кўнглига оғир ботди.
Орадан бир оз вақт ўтгач Бобур Мохимбегим деган исимли қизга уйланади. Мохимбегим унинг кувонч ва ташвишига доимо ҳамрох бўлди. Бу аёл Бобурнинг ишларини давом эттирган Хумоюннинг онси эди.
Бобур унга атаб куйидаги рубоийни ёзди.
Бобур: Сен гулсену мен хақир булбулдур,
Сен шуъла сену ул шуълага мен қулдурмен
Нисбат йўқтур деб гапириб айламаким
Шохмен элга вале сенга кулдурмен.
Мохимбегим:???
- бахру байт: Бу шартимизда ҳар иккала гурух бир-бирлари билан шеър ва рубоийлар айтишади
2-гуруҳ: Саҳна кўриниш “Хайрлашув”
Иштирок этувчилар:
Автор: Юлдашбекова Фаризод
1529 йили Хумоюн қаттиқ касал бўлиб, отаси Бобурнинг олдига яъний Дехлига олиб келишади.Бобур фарзанди Хумоюнни бир неча табибларга кўрсатади ,бироқ Хумоюнда хеч кандай ўзгариш бўлмайди. Бир куни Мир Абулқосим улуғ киши шундай дейди.
Мир Абулқосим : Шамурадов Шомансур
Шохим ижозат бергайсиз айтмоққа
Бобур: Розакулов Бобур
Гапир яна не гап?
Мир Абулқосим : Шамурадов Шомансур
Табиблар ҳар неча дору-дармон бердилар ,яхши бўлмади.Ушмундок дардларга дармон будуркум, яхши нимарсалардин тасаддук қилмоқ керак.Тоинки тангри таоло сиххат бергай.
Бобур: Мен ўзим тасаддуқ бўлайин,Худой қабул қилсун.
Мир Абулқосим: Шохим сиз бу сўзни нечун тилингизга келтурасиз.?
Бобур: Менинг кўнглумга келдиким,Мухаммад Хумоюннинг мендин ўзга яхшироқ нимарсаси йўқдур.Мен кўтарай,ҳар не дардинг бўлса Мен кўтарай ҳар не дардинг бўлса. Эй Оллохим фарзандим Хумоюннинг дардига шифо бергин.
Хумоюн: Отажон сизга не бўлди?Кўзингизни очинг.
Автор: Шундан кейин Бобур нохуш бўлиб қулади.Хумоюннинг дарди эса енгиллашди.Бобур кўзининг тиригида тахтни Хумоюнга топширди.
Навбатдаги топшириқ “Ким кўп билади?”
Бу шартимизда ҳар иккала гуруҳ Бобур ҳақида изланишлари асосида қўшимча маълумотлар айтишади.
М: Самарқанд юриши
Самарқандни қайтариб олиш
Қобул азимати
Ҳаётининг сўнгги йиллари
Дарсни мустахкамлаш ва дарсда фаол қатнашган ўқувчиларни рағбатлантириш ва ғолиб гуруҳни аниклаш.
- Уйга вазифа: Шох ва шоир мавзусида эссе ёзиб келиш.
Мангу яшар дилларда,
Шох ва шоир,саркарда
Номи ўчмас тилларда,
Мангу қолди қалбларда.
Шахназа Адхамова,
Жанубий Қозоғист вилаяти,
Сайрам тумани, Қорасув қишлоқ
Округи Ақбой қишлғидаги
28-сонли Ақбой мактабининг ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси.