Home » Мақалалар » Динара Бакирова. Ноёб истеъдод эгаси

Динара Бакирова. Ноёб истеъдод эгаси

 

Жаннатлардан гўзал, кўҳлигим менинг,

Бағринг қон қилдими, шўҳлигим менинг.

Балки билинмас ҳам  йуқлигим менинг,

Балки мени ҳам гоҳ йуқлагин диёр…

    Назм бобида қалам тебратиб  юрак  торларини чертган, сўз сеҳри ила кўнгилларни шод айлаган, шеърлари  хонандаю созандаларни элга танитган шоир  Муҳаммад Юсуф мен севган ижодкорлардан биридир. Замонавий ўзбек  шеърияти осмонидаги энг порлоқ юлдузлардан бири Муҳаммад Юсуф таҳаллуси билан элга танилган М уҳаммаджон Юсупов Андижон вилояти, Марҳамат туманига қарашли   Қовунчи қишлоғида  1954 йил 26 апрелда таваллуд топган. Мактабда, сўнг Тошкентдаги рус тили ва адабиёти олийгоҳида таълим олади. Табиатан тортинчоқ, хаёлпараст, камгап бўлган Мухаммад  Юсуф шеърларини   ҳеч кимга кўрсатмасди. Тошкентда ўқиб юрган кезлари  Назир Сафаров уйида туради. У киши сабабчи бўлиб шеърлари Эркин Воҳидов  томонида “Ёшлик” журналида чоп этилади.    Аста- секин  эл назарига туша бошлади.

Муҳаммад Юсуф Оллоҳ тамонидан ҳадя этилган ноёб истеъдот соҳибидир.У халқ юрагидаги дардни, элига, юртига бўлган муҳаббатни ҳеч кимга ўхшамаган  ҳолда баён этади. Унинг  шеърлари самимийлиги, соддалиги  билан ўзбекнинг ҳар бир хонадонига кириб борган. У “Ўзбекман”

шеърида  шундай дейди:

Оқ яктаги янглиғ оппоқ муроди,

Ҳар яхшига жони қурбон ўзбекман.

Насли улуғ соҳибқирон зурёди,

Довруғи дунёга дастон ўзбекман…

Муҳаммад Юсуф шеърлари муҳлисларини  йиғлатади, ўз оғушида ором олдиради. Инсонларни меҳр оқибатли бўлишга, тинчлик қадрига етишга чорлайди:

Боқ, майсадек бағринг тўла гўдакдир,

Ҳар уйда бир бешик билан йўргакдир.

Дуру гавҳар сўрармиди гўдаклар,

Уларга тинч парча осмон керакдир.

Муҳаммад Юсуф шеъриятида асосий ўрин тутган мавзу Ватан, юртга муҳаббатдир. Шоир она юртининг  ялпизи-ю  райхони, лоласи-ю жийдасидан баҳра олади, табиат гўзалликларидан илҳомланади, қир- адирларига қараб шеър битади шоир ғурур билан:

Баҳор келса қиқирлаб,

Қирга чиқар лолалар.

Лолалар ҳар жойда бор,

Бизда бари  қайда бор…. деб ёзади.

Ватан тупроғининг қанчалик муқаддаслигини оддийгина қилиб:

Билдимки, яқини шу тупроқ менга.,

Баҳорда Бахмалда туғилган кўзинг,

Араб оҳусидан азизроқ менга, дейди.

Қуйдаги мисралардан она юртдан азизроқ ҳеч нарса йуқлигини , унинг ҳар бир неъмати қадирли эканлигини  сезиш мумкин:

Парижнинг энг гўзал ресторанларин,

Битта тандирингга алишмасман мен.

Муҳаммад Юсуфнинг “Ватаним” шеърини ўқир эканман, беихтиёр кўзларимга ёш келади. Ниҳоятда содда, лекин кўнглидан чиққан сатрлар:

Сен  шохлари  осмонларга

Тегиб турган чинорим,

Отам десам,

Ўғлим деб,

Бош эгиб турган чинорим.

Қўйнимдаги ифтихорим,

Бўйнимдаги туморим.

Ўзинг менинг улуғлардан,

Улуғимсан  Ватаним!

Муҳаммад Юсуф шеърларидаги асосий мавзулардан яна бири  муҳаббат мавзусидир. Шоир ҳар қалбга  бесўроқ кира оладиган, ҳамиша навқирон муҳаббатни ўз овози билан куйлайди.Ёрни севишни , ардоқлашни, асраб авайлашни, унга вафодор ва содоқатли бўлишни  ўргатади. Муҳаммад Юсуф умр йўлдоши Назира ал Саломга шундай мисраларни армуғон этади:

Гулим, сени гулдай асрай олмадим,

Суйиб, сийлолмаган султонинг бўлдим.

Меҳрингни  меҳрим-ла оқлай олмадим,

Нетай сен яхши, мен ёмонинг бўлдим….

Дорга осгил мени,  дорингга шукур,

Борингга шукурлар, борингга шукур.

Шоирнинг қайси шеърини ўқиманг сизга хуш ёқади, кўнгил торларини қитиқлаб, юзингизга табассум ҳадя этади:

Энди сувга чиқсанг кўза кўтариб,

Сен албатта ялпизлардан сўра ,

Сени яхши кўраман….

Ёки:

Муҳаммаднинг кўнглидаги дилбари,

Сени ҳеч ким севолмайди менингдек.

Шундай гўзал мисраларни битган Муҳаммад Юсуф мангу барҳаётдир. Гарчи бу ёруғ оламни  жисман тарк этсада у руҳан тирик, мангуликка тирикдир.

Сіз не дейсіз оқырман?

Е-мэйлыңыз жарияланбайды.