Устоз – у тарона, у порлоқ қуеш,
Устоз – бу хает йулининг сарбони.
Устоз — бу мағрур жаранглайдиган суз
Устоз – маънавият оламининг зиекори.
Оламнинг гултожи инсон булса, инсонларнинг буюги аввало, ибратли ота-она, сунгра устоз, мураббийдир. Устоз деганда хар қандай инсон кунглида чуқур хурмат эхтиром ва чексиз миннатдорчилик туйғулари шу билан хеч қандай бойлик билан улчаб адо қилиб булмайдиган қарздорлик хисси пайдо булади. Бу еруғ оламда онадек мехрибон отадек ғамхур хар биримиз учун азиз ва мутаббар булган зотга халқимиз азалдан хурмат бажо келтирган. Оламдаги барча яхшилик, илму-маърифат, мехр саховат ана шундай улуғ зотлар туфайлидир. Дунеда касблар куп, хар бирининг хаетда уз урни уз ахамияти бор. Лекин улар орасида шундай улуғ касб борки, бошқа касблар унинг негизида шаклланади, тараққий этади. Бу олийжаноб касб- устозликдир.
Замонимизда ана шундай устоз мураббийлардан бири бутун умрини, куз нурини еш авлод тарбиясига бағишлаган Саходат Эшимовадир.35 йилдан бери педагогик фаолиятини Киров номли умумий урта мактабда тарих фанидан дарс бериб келмоқда.Юртбошимизнинг доно сиесатини шиор қилган холда унинг қуйидаги сузларини қуллаб қувватлаймиз.«Келажак ешлар қулида ешларни тағдири, устозлар қулида». Уқитувчили мақсади уқувчиларга кенгроқ ва чуқурроқ билим беришдир.Саходат опа уқувчиларини ютуқлари деб кукси осмон қадар юксалади.Турли йуналишларда иқтидорли, махоратли юқори натижаларга эришаетган уғил қизлари муваффақиятлари устозни мехнатидир. Купгина конкурс, олимпиада ва грант сохибларини жамияти шу учун қолаверса мустақил Қозоғистон учун еки авлодни тарбиялашда, Ватан тараққиет учун хизмат қилувчи уғил қизларни тарбиялашда хисса қушяпти.
Севимли устоз, жонкуяр касбдош, ардоқли бувижондир. Икки қизни тарбиялаб уларни уйли жойли қилиб 7 набираларни севимли бувижонидир. Опажонимиз мустақилликни 26 йиллик туйи арафасида узини 58 ешини нишонлаяпти. Устозга оллох уйингизни нурга, дардингизга хузур, оилангизга бахт, умрингизга вақт, ишингизга омад, кунингизга даромад, яқинларингизга қувват, дастурхонингизга барака ато этсин. Барча устозлар номидан узоқ умр, сихат-саломатлик, еш авлодни тарбиялашда ишингизга улкан зафарлар ер булсин.
Сизга аталган ушбу байтларим,
Таърифлай олмас оддий сузларим.
Қиесларинг дарелардан тополмадим,
Мехри даре булган устозим.
Куз тегмасин омон булсин бошингиз
Юзлардан хам ошсин дейман ешингиз
Қувонч қувиб юрсин изларингиздан
Узим ургилай сиздек устоздан.
Хидирбаева Машхура,
№6 С.Киров номли умумий урта мактабнинг
география фани у0итувчиси