Home » Ашық сабақтар » Анарметова Мархабо. Сўз бирикмаси. 367-370 машқлар  

Анарметова Мархабо. Сўз бирикмаси. 367-370 машқлар  

Анарметова Мархабо
Оңтүстік Қазақстан облысы,
Сайрам ауданы, Манкент ауылы
№64 Ш.Рашидов атындағы жалпы орта мектептің
бастауыш сынып мұғалімі

 

Мақсад:         а) Ўқувчиларга сўз бирикмаси ҳақида тушунча бериш. 367-370

машқларни бажартириш.

б)Ўқувчиларга ақлий, эстетик, жисмоний тарбиялар бериш

в)Ўқувчиларнинг чиройли ва хатосиз ёзиш қобилиятларини

ривожлантириш.

Дарснинг тури:  янги технология асосида аралаш дарс.

Қўлланиладиган  стратегиялар: тўплаштириш, семантикалик карта,

фишбоун, ичига ва сиртига.

Дарснинг жиҳози: слайд, мавзуга оид расмлар, жадваллар.

 

Дарснинг бориши:

Ташкилий қисм.

Ўқувчиларни дарсга психологик тайёрлаш. Ўқувчилар айлана бўлиб туради. Бир-бирига тилак айтадилар.

— Ўқувчилар ҳозирги дарсимиз қайси дарс.

-Ўзбек тили.

Қонга кирган сут билан

Ўзбек тилим, ўз тилим

Ардоқлайман юрт билан

Ўзбек тилим, ўз тилим.

 

Майин-майин сўзлайман

Келажагим кўзлайман

Истиқболим иқболим

Ўзбек тилим, ўз тилим.

 

Ўқувчиларни гуруҳларга бўлиб оламиз. Гуруҳлар ўзларига сардор тайинлайди. Сардорлар ўз гуруҳларига ном танлайди. “Ақл”, “Фикр”, “Ўй”

Ўз шиорларини айтишади.

Ёшликда олган билим

Тошга ўйилган нақшдир.

 

Ўқимаган шу дамда

Туртинар ҳар қадамда.

 

Китоб кўрмаган калла

Гиёҳ унмаган дала.

 

Энди ҳаммамиз ўтириб оламиз. Дарсимиз мусобақа тарзида боради. Гуруҳлар ўзларига баҳо қўйиб боради.

 

II Асосий қисм.

Қизиқишини уйғотиш

1.Ақлий ҳужум

2.Мақолларнинг давомини айтинг ўйини

“Ақл” гуруҳига

1.Область ҳокими ким?            Жансеит Туймебаев

2.Ўзак деб нимага айтилади?

3.Ўзакдош сўзлар деб нимага айтилади?

4.От деб нимага айтилади?

5.Сўз ясовчи қўшимчалар қайсилар?

“Фикр”гуруҳига

1.Район ҳокими ким?            Самат Сапарбаев

2.Сифат деб нимага айтилади?

3.Сифатлар қандай турларга бўлинади?

4.Ўзбек тилида нечта келишик бор?

5.Бош келишикдаги отлар қандай саволларга жавоб бўлади?

“Ўй” гуруҳига

1.ЭКСПО-2017 қайси шаҳарда ўтказилади?

2.Билим министри ким?               Ерлан  Сагадиев

3.Феъл деб нимага айтилади?

4.Сўз ўзгартирувчи қўшимчалар қайсилар?

5.Сон деб нимага айтилади?

Гуруҳлар баҳоланади.

Мақолларни давом эттиринг

“Ақл” гуруҳи.

1.Меҳнатдан келса бойлик

Турмуш бўлар чиройлик

2.Меҳнатнинг нони ширин,

Ялқовнинг жони ширин.

3.Олма пиш- оғзимга туш.

4.Билаги зўр бирни йиқар,

Билими зўр мингни.

5.Берсанг ейман,

Урсанг ўламан.

6.Ажалга даво йўқ,

Ёмонга бало.

 

“Фикр” гуруҳи.

1.Тўққизда кирмаган ақл,

Тўқсондаям кирмас.

2.Яхши отга бир қамчи,

Ёмон отга мин қамчи.

3.Аҳмоқнинг кулгиси кўп,

Дангасанинг уйқуси.

4.Эрка тутса онаси,

Талтаяди боласи.

Тўғри тутса онаси,

Юртга эга боласи.

5.Бекор ўтиргунча, бекор ишла.

6.Бели оғримаганнинг,

Нон ейишини кўр.

 

“Ўй” гуруҳи.

1.Икки яхши қасд бўлмас,

Икки ёмон дўст бўлмас.

2.Ётиб еганга, тоғ ҳам чидамас.

3.Яхшига айтдим билди,

Ёмонга айтдим кулди.

4.Яхшига ёндош,

Ёмондан қоч.

5.Бекорчидан безиб қоч,

Чақимчидан кўчиб.

6.Ер ҳайдасанг куз ҳайда,

Куз ҳайдамасанг юз ҳайда.

Гуруҳларни баҳолаш.

II Маъноларга ажратиш.

Янги мавзу: Сўз бирикмаси. 367-370 машқлар.

Болалар менинг қўлимда нима?

— Олма

— Қандай олма ?

— Қизил олма.

Яна мисоллар келтириш.

Гапда ўзаро боғланган сўзлар сўз бирикмаси дейилади. Сўз бирикмаси тушунча ифодалаб, аташ оҳанги билан айтилади.

Ўқувчилар сўз бирикмасига мисоллар келтиради.

367-машқ.Ўқинг. Гапларда ўзаро боғланган сўзларни аниқланг.

Телевизорда қизиқарли мультфильм кўрсатилади. Менинг онам мактабда ишлайди. Аълочи ўқувчиларга мақтов қоғозлари топширилди.

Ўқувчилар баҳорги таътилга тайёрланмоқдалар.

368-машқ. Сўз бирикмаларини ёзинг.

Оқ рўмол, яхши бола, асфальт йўл, олма териш, қушнинг уяси, мактабга бормоқ, укам учун олмоқ, шаҳар томон юриш, миннатдор бўлмоқ, бизнинг дўстимиз,  дўстимнинг китоби.

Ўқувчилар  машқни дафтарларига ёзади.

Ичига ва сиртига стратегияси.

Яшил                      тоғ

баланд                    она

қизиқарли             арча

одобли                    китоб

меҳрибон               бола

ширин                    ўқувчи

қизил                      баҳор

кўм-кўк                  гул

гўзал                       олма

аълочи                    осмон

рангли                    таом

мазали                    умр

мазмунли               қалам

ола                           соч

жингалак               сигир

Гуруҳлар баҳоланади.

Дам олиш дақиқаси.

369-машқ асосида расмли диктант.

Расмлар кўрсатилади.

Қора қалам, тиш чўтка, атир совун, қизил гул, баланд бино, яшил барг.

Ўқувчиларни баҳолаш.

III Ўй фикрини хулосалаш.

1.Фишбоун ўйини.

2.Семантикалик карта стратегияси.

3.Тўплаштириш стратегияси.  

 

Сіз не дейсіз оқырман?

Е-мэйлыңыз жарияланбайды.