Home » Мақалалар » Тил миллатнинг қалби

Тил миллатнинг қалби

Тил  инсон учун  яратган иньом этган  улуғ неьматлардан биридир инсоният  ақлу тафаккури, кўнгил  оламнинг  таржимони бўлган  тили  замонлари замонларига кўнгил     оламининг  таржимони бўлган  тилни замонларни замонларга, кўнгилларни кўнгилларга боғловчи олам ва одам орасидаги олтин кўприкка  қиес қилсак арзийди. Тил-маьнавият бешиги, илмлар нарвони, ақл таржимони, миллатнинг қалбидир.

Бизнинг она тилимиз муттасил ўсиб,  ривожланиб бормоқда. Унинг ривожида сўз мулкининг султони Алишер Навоийнинг   хизматлари  беқиёсдир.  Хазрат Навоий тил хақида  шундай ёзадилар.  «Кўнгил  хазинасининг кулфи тилдир. Ул  хазинанинг калитидин сўз бил» Тонгдек оромбахш, қуёшдек нурл, она  оғушидек иссиқ ,  бахордек   тароватли, ёздек хароратли, куздек саховатли, қиш қорларидек беғубор туйғуларингизнинг  таржимони булган,   миллатимиз  рухини ифода  этувчи она тилимиз, бизни юксак маьнавиятга, маьрифатга, маданиятга, истиқлолу  истиқболга  етакловчи  бебахо неьматдир Шу боис хам хар биримиз она тилимизни  асраб авайлашимиз, эьзозлашимиз лозим. Зотан, тилимизга  эьтиборли булсак  миллатимиз калби она тилимиз  хеч қачон  завол топмайди.

Тил халқнинг оғзида яшайди, одамлар бир сўзни айтмай қуйса, у тил олдинига   камбағаллашади,  бора-бора йуқолади дедик Чиндан хам, бир нарса  ё ходисага  мустақил от қўя олмаган  тил ожиз ,   нотавондир Оллохга шукур, узбек тилимиз хали жуда унақа ожиз, нотовон булиб қолгани йуқ.

Хар бир миллат ўз она тилларига мехр қўйиб ,севгани каби биз хам ўз она тилимизнинг бебахолигини кўрсатган холда, мактабимизда ўтказилган «Тілім менің тірегім» мавзусида ўтказилган тадбирга ўз хиссамизни қўшдик.

Мактабимиздаги ўзбек ,қозоқ, рус, ингилиз тили ўқитувчилари. Мактаб маьмурияти  тамонидан  ўтказилган ушбу тадбирга барча устоз ва ўкувчилар фаол қатнашди.

Шоирлар қаламига мансуб булган она тили  хақида айтилган шеьрлар, хикматли сўзлар, мақоллар айтиб тилнинг бебахо ва қудратли эканлигини кўрсатиб беришди.

 

 Ўзбек адабиётининг вакили, туркий тилларнинг асосчиси, бўлган шоир, шерият  мулкининг султони, Мир Алишер Навоийнинг ижод махсулига бир назар ташлаган холда устози Лутфий  Навоийга икки мисра ғазалига айтган тасанносини ўқувчилар сахналаштириб беришди.

З. M.Бобур,  А.Навоий қаламига мансуб бўлган рубоийларидан намуна келтиришди  8-синфлар орасида ўтказилган «Бахру –байт» кўпчиликнинг кўнглини шод этди.

8-синф қизлари латофатли қизларимиз «Ўзбегимнинг  миллий рақслари ни   ижро этишди Айниқса бошланғич синф ўқувчилариининг миллий рақслари тадбиримизни янада жонлантириб юборди.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак,  она тилимиз бизнинг бойлигимиз бебахо меросимиздир. Тил миллатнинг жони бизни бошқа мавжудотларидан ажратиб турадиган ягона  нарса тилимиз. Тили бор халқ ривожланишда булади. Инсонлар бир-бирининг ўтмишини тарихини урф-одатини турмуш тарзини  китоблардан фойдаланиб ўргандилар.

Тил билган- эл билади дейди доно халқимиз

Шундай экан, хозирги вақтда ешлар учун барча илм масканларига йул очиқ хунар ўрганса-да, тил тил ўрганса-да, етарли шароитлар мавжуд Дуне халқлари тилларини урганиш билан ешлар узларига дустлар орттиришади Ватанпарварлик учун бошқа элларнинг энг яхши фойдали нарсаларини ўрганиб, хаётда қўлланишади.

 

Хайтметова Дилфуза Фархатовна,
Туркистон вилояти Кентау шахри
Сувнок кишлоғининг «Қизил Аскар»
умумий ўрта мактабининг ўзбек тили  фани ўкитувчиси.

 

 

 

One comment

  1. Гулнара

    Фикринггизга кушиламан

Сіз не дейсіз оқырман?

Е-мэйлыңыз жарияланбайды. Required fields are marked *

*