Home » Баяндамалар » Қорабулоқ қишлоғи Қозоғистон Мустақиллигининг 25 йилида

Қорабулоқ қишлоғи Қозоғистон Мустақиллигининг 25 йилида

Қорабулоқ қишлоқ ахли хам Қозоғистон Мустақиллигини зур қувонч ва яхши умидлар ила қарши олди.

Ягона умуммиллий тараққиетимиз Стратегияси булган «Қозоғистон-2030» асосида қишлоқ иқтисоди ва ижтимоий хаетида тубдан узгаришларга эришилмоқда.

Қозоғистон Мустақиллигининг илк йилларидан 1996 йилгача қишлоқ хокимиятини Мухиддинов Садриддин бошқарған булиб, бу давр хусусийлаштириш ва дехқон хужаликлари ажралиб чиқишида янги имкониятлар даври булиб хисобланади.

1996 йилдан 2004 йиллар оралиғида қишлоқ хокимиятини Қаратоев Фахриддин (хоким уринбосари, Ю. Юлдашбеков, М. Убаев) бошқариб, қишлоқда купгина ишлар амалга оширилдики, булар – Қорабулоқ қишлоқ дарвозаси, телеминора қурилиши, қишлоқ марказини ободонлаштириш, тадбиркорликни ривожлантириш ишлари билан ажралиб туради .

Ф.Қоратоев бошчилигида «Қишлоғим-олтин бешигим» акциялари утказилип, Қайтмас дахасида Қорабулоқ мактабининг булими қурилди, Далабозор, №100 мактаблари қурилишларига асос солинди.

Тадбиркорлик қуллаб-қувватланиб, қишлоқ марказида бир қатор савдо расталари қад кутарди.

Юқоридаги ва барча ишлари самарисида, хамқишлоғимиз Фахриддин Абдунабиуғли Қоратоев «Нур Отан» партияси томонидан катта ишонч ва маъсулият ила бугунги кунда Қозоғистон қонунчилик палатаси- Парламент Мажлиси депутати булиб сайланиб, фаолият юргизаяпди.

2004-2007 йиллар давомида хокимиятни Мирзатоев Бахтиер (мархум) (хоким уринбосарлари М.Убаев, А.Режаметов, М.Абубакиров) бошқариб, Жамбул номидаги мактаб янги биноси қурилиш ишлари амалга оширилди.

2007-2010 йиллари қишлоқ хокимиятини Саидмуратов Абдиғани (хоким уринбосари А.Абдукадиров) бошқариб, қишлоқ йулларини таъмирлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва янги турғун уйлар құрилишига ер масалаларини ижобий хал этилиш таъминланди.

«Фурқат» номли мактабнинг 1200 уқувчига мулжалланган янги биноси қурилиш ишлари Республика бюджети хисобидан 2008 йилда бошланди.

2010 йилдан 2013 йиллар даврида қишлоқ хокимиятини Нишанкулов Олимжон бошқарди.( хоким уринбосари Б.Шамуратов.)

Бу пайт қишлоқни табиий газ таъминотини йулга қуйишда улкан ишлар амалга ошириш даври булиб, лойиха ишларига тадбиркорлар кумаги билан маблағлар йиғилиб, 3,5 млн. тенгеге лойиха хужжатлар тайерланди. 2011-2012 йиллар қишлоққа Ақсукент қишлоғидаги «Дам олиш уйи»дан табиий газ тармоғи тортиб келтирилди ва қишлоқ тарихида биринчи маротаба 12 уй табиий газ таъминотига қушилди.

Қишлоқни табиий газ таъминотини йулга қуйиш ишларини амалга оширишда Сайрам районининг Фахрий фуқароси, ҚР Мажлис депутати С.Т. Ибрагимов ва Сайрам районинг собиқ хокими В.Қайназаровларнинг ердамларини алохида таъкидлаш керак. Област ва Република идораларда Қорабулоқ қишлоғини газлаштири муаммоларини шу «Ел оғалари» ердамида амалга ошира билдик.

2012 йил давлат томонидан 2 млрд. 89 млн.тенгелик қишлоқни яппасига табиий газ таъминотига улашга лойиха хужжатлари тайерланди. Бу ишлар 2013-2016 йилларга мулжалланиб, қишлоқ ахлининг куп йиллик орзу –умидлари руебга чиқишига асос солинди.

2011 йилда хокимият бошчилигида қишлоқда бола боғчалари очилиши йулга қуйилди ва «Куншуақ», «Маърифат она», «Мадина-3» бола боғчалари очилиб, болалар ва оналар қувончига эришилди.

Қишлоқни ободонлаштириш ишларига юқори ахамият берилиб, марказий Рустамов кучасида давлат томонидан ободонлаштириш ва эски савдо расталари урнига замонавий савдо уринлари лойиха асосида қурилиш ишлари амалга оширилиши бошланди.

«Мустақиллик соябоғи» ва «Фахрийлар соябоғи» қурилишларига давлат бюджети хисобидан маблағлар ажратилиб,қишлоқда ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

2011-2013 йиллар давомида қишлоқнинг Рустамов, Далабозор ва А.Болис кучаларини еритиш тизимларига қушилди.

Қишлоқ ахолисининг табиий усишини хисобга олиб, мактаблар ва мактабгача тарбия иншоотлари қурилишига эътибор қаратилиб, 2010 йил 1200 уқувчига мулжалланган «Фурқат» номли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди. 2013 йили район бюджетидан маблағ ажратилиб, № 77 Хамза мактабининг 300 уқувчига янги биноси қад кутарди.

2012 йил қишлоқ ахолисининг суранишлари инобатга олиниб, № 25 Қонаев номли касбий колледж очилди ва қишлоқ ешларини хунарли қилиб таерлайдиган билим масканига айланди.

Қишлоқ хужалигини ривожлантириш мақсадларида «Янги» каналига бетонлаш, «Култепа» каналини механикалик тозалаш ишлари давлат маблағлари хисобидан амалга оширилиб, қишлоқ хужалиги ерларини оқин сув билан таъминлаш яхшиланди.

2013-2015 йиллари қишлоқ хокимиятини Ибрагимов Зокиржон бошқарди (хоким уринбосари Б.Шамуратов).

2013 -2014 йиллари қишлоқни табиий газ билан таъминлаш ишлари давом этказилди.

2014 йили қишлоқда давлат бюджети хисобидан қаттық қолдиқлар ташлайдиган жой (полигон) қурилиши амалга оширилди.

2015 йили 1200 уқувчига мулжалланган № 17 урта мактаб қурилиши тамомланиб фойдаланишга топширилди.

2014 йилда қишлоқда Сайрам район спорт булимининг №4 сонли спорт мактаби давлат кархонаси очилди.

Далабозор кучасини ободонлаштириш ишларига 503 млн.тенгелик лойиха хужжатлари тайерланиб, бюджетга сураниш берилди.

Қишлоқнинг Навои, Т.Саъдуллаев, Олмазор, Ғ.Абдазов, Хамза, Улуғбек кучаларига бюджет маблағлари қараштирилиб, таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

2015 йилдан бошлаб қишлоқ хокимиятини А.Абдукадиров бошқариб келади.

Давлат бюджети томонидан 2015 йили Беруний, Махмуд бобо, Т.Саъдуллаев ва М.Авезов кучаларига еритиш шахобчалари билан таъминланди

Қишлоқни ободонлаштириш ишлари амалга ошириш давом эткизилиб, «Болалар соябоғи» учун Ахунбабоев кучаси буйидан 3,0 га ер участкаси қараштирилди. Келажакда давлат бюджети хисобидан бу ерда болалар соябоғи қурилиши амалга ошириш режаларимиз бор.

Улуғбек ва № 101 мактабларнинг 600 уқувчига мулжалланган янги бинолари қурилиши амалга оширилди.

Далабозор мактабининг 600 уқувчига ва № 100 мактабнинг 300 уқувчига мулжалланган бинолари қурилиши 2016 йили бошланди ва 2017 йили фойдаланишга топширилади.

№ 92 Аксу мактабининг 600 уқувчига мулжалланган янги биноси қурилишига 3,0 гектар ер участкаси ажратилиб, қурилиш лойихаси ишлари бошланди.

Қишлоқни барқарор тоза оғиз су билан таъминлаш мақсадида, Далабозор кучаси буйидан 5,0 га ер қараштирилиб, лойиха ишлари амалга ошаяпди.

Қишлоқ ахлининг турғин уй солиш учун ер участкалари билан таъминлашга ерлар мувофиқлаштирилиб, 2500 га яқин ахолига турғин уй қурилиши учун ер участкалари бериш ишлари амалга оширилмоқда.

2016 йили қишлоқнинг № 3 Хамза ,№ 10 Қорабулоқ, «Фурқат» ва Жамбул мактаблари бинолари мамлакат бюджети хисобидан таъмирланди.

Ободонлаштириш ишларини амалга ошириш мақсадида қишлоқ хокимияти қишлоқнинг барча турғунларига мурожаат билан чиқишмоқда. Қишлоқ ахлининг қуллаб-қувватлаши орқали Далабозор, Рустамов,Хамза, М.Авезов, Хоразмий, А.Болис кучалари ахолиси фаоллигини таъкидлаш жоиздир.

2015-2016 йиллар давомида қишлоқда тадбиркорлик ривожланиб, «Ал-Мабрук» , «Осие» савдо уйлари, «Неъмат ота» ва «САПА» спорт мажмуалари ишга қушилди.

Ешлар тарбиясига алохида эътибор қаратилиб, мактаблар,ота-оналар ва ешлар ташкилотлари билан биргаликда купгина маданий, спорт тадбирлари, учрашувлар ташкил этилмоқда.

Мамлакатимиз Мустақиллик йиллари давомида қишлоқ ешларининг билим ва хунар олиши , уқув юртларига бориб уқиши учун яратилаетган қулай шароитлар уз самарини бериб, 2008 йиллари 15 бола олий уқув юртларига киришган булса, 2016 йилда 100 дан ошиқ ешларимиз Қозоғистон олий уқув юртларига «давлат гранти» асосида уқишга урнашишди. Олийгохни битирган ешларимиз мамлакатимизнинг барча шахарларида мутахассиликлари буйча фаолият юритишмоқда.

Мустақиллик шарофати туфайли қишлоқ ешлари чет эллар олийгохлари- Россия,АҚШ,Хитой, Узбекистон давлатларида уқишиб, хеч кимдан кам эмасликларини тасдиқлашаяпди.

2016 йилда Мамлакатимизнинг энг нуфузли олийгохлардан булган «Назарбаев университети»да қишлоғимиз ешларидан- Х.Холдорова ва опа-сингил Ш.Исмоилжановалар уқишаяпгани барчамизни қувонтиради.

Қорабулоқ қишлоғининг 2002 йил туғилган ешлари «Чарм туп усталари» Қозоғистон биринчилиги чемпиони булишса, 1998-1999 йиллар туғилган ешларимиз волейбол мусобақаларида Республика ғолиблари булишди.

Қишлоқ ешлари давлат тилимиз- қозоқ тилини узлаштиришда хам бошқаларга урнак булишиб, Қорабулоқ қишлоқ хокимияти мутахассиси З.Исроилова, № 100 мактаб муалими Х.Исмоиловлар Жанубий Қозоғистон вилояти курик танлов ғолиблари хисобланади.

Қишлоқда фаолият юргизаяпган аеллар , фахрийлар, ешлар кенгаши,«Узбек этномаданият» орталиғи, «Умид» жамоат ташкилоти, махалла комитети раислари, мактаблар, диний махкама вакиллари билан қишлоқ ахолисини Елбошимиз Н.А.Назарбоев олиб бораетган ички ва ташқи сиесатини қилоқ ахолисига тушунтиришда биргаликда ишлар амалга оширилмоқда.

Жамоат ташкилотлари билан биргаликда миллатлараро дустлик, ешлар тарбияси, диний оқимларга қарши кураш, еш оилаларни ташкиллаштириш, оилавий муаммоларни тушунтиришлар буйича форумлар, учрашувлар уюштирилмоқда.

Мустақиллик йиллари давомида қишлоқ хокимияти билан тиғиз алоқада ишлаган ва ишлаетган Н.Омарова, М.Қаратоев, А.Исмоилов, К.Саидов, И.Исраилов, А.Абдурахмонов, Ф. Маждунов, С.Ахмедов,   Й.Абдукаримов, Й.Имомрасулов, М.Гултораева Э.Каримқулов, А.Муталов, Ж.Анортоева, З.Ахмедова, Б.Юлдашбекова, Г.Хасанова, М.Султонова ва купгина хамқишлоқларимизнинг ишлари барчага намуна булиб хисобланади.

Жанубий Қозоғистон вилоят маслахатининг депутати Б.И.Нишанкулов, Сайрам район маслахатининг депутатлари А.Хасанов, М.Сиддиқовлар узларининг бажараетган амалий фаолиятлари билан халқимиз орасида юқори обру-эътибор қозонган инсонлардир.

Юқорида баен этканларимиз- қишлоқ ахлининг амалга ошираетган ишларининг «хамир учидан патири» халосдир, зеро, қишлоғимиз тумандаги энг катта ва хар хил сохаларда мехнат қилаетган хар биримиз хис этиб юрибмиз.

Қозоғистон Мустақиллигининг 25 йиллигини Қорабулоқ қишлоғи ахли барчалар қатори юқори кутаринки рухда кутиб олишга, давлатимизнинг тинчлик – барқарорлик ва миллатлараро дустлиги асосларини ривожлантиришда узларининг мехнатларини аямасдан, пешқадамлар сафида булишига зур ишонч билдирамиз.

Бахтиер Шамуратов – Қорабулоқ қишлоқ хокими уринбосари

Facebook арқылы пікір жазыңыз

Сіз не дейсіз оқырман?

Е-мэйлыңыз жарияланбайды. Required fields are marked *

*